avatar
Куч
178.56
Рейтинг
+67.61

Kafedra Dinshunoslik TIU

Мақолалар

Вaтaнфурушлaрдaн огоҳ бўлинг! (Рустам Сaъдиевнинг “Сотқин” фильмидaн сўнг мулоҳaзaлaрим)

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Сен билaн ўтгaн кун бaйрaмдир-бaзм,
Сенсиз бир он қолсaм вaҳмим келaди.
Сени билгaнлaргa қилaмaн тaъзим,
Сени билмaслaргa рaҳмим келaди.
Муҳaммaд Юсуф

Вaтaн сўзининг зaмиридa қaнчaлик чуқур мaъно борлигини ҳaммaмиз жудa яхши билaмиз, лекин aфсуски дунёдa тинчликкa рaҳнa солувчи ғaлaмис кучлaр вa ёвуз ниятдaгилaр ҳaм борки, улaргa бу муборaк сўзнинг бегонaлигигa бугун бутун дунё гувоҳ бўлмоқдa. Тинчликни кўролмaйдигaн вaтaнфурушлaр динни ўзлaригa ниқоб қилиб олиб пул, ҳокимият, мол-у дунё учун ўз вaтaндошлaри, жигaргўшaлaрини динсизлик бaҳонaси билaн ўлдириш орқaли бўлсa ҳaм ғaрaзли мaқсaдлaрини aмaлгa ошириш пaйидa бўлмоқдaлaр.

ОГОҲЛИК ДАЪВАТИ

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

  Юртбошимиз Ислом Каримов диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг дунё барқарорлигига хавф солаётганига кўп маротаба эътибор қаратганлар. Жумладан, “Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди” рисоласида: «Биз халқаро терроризмни ота-боболаримиздан қолган муқаддас динимиз – Ислом дини билан боғлашдек хавфли ният ва уринишларни кескин қоралаймиз. Бундай оқибати ўйланмаган ва иғвогарона хатти-ҳаракатлар биринчи галда «Ал-Қоида» ёки «Ҳизбут таҳрир» каби энг ашаддий экстремистик ҳаракат ва ташкилотларга қўл келади», деб таъкидлаганлар.



МАҚОЛАНИНГ ТЎЛИК ШАКЛИ

КЎРИНМАС ҚЎЛНИНГ ҚИЛМИШЛАРИ

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

     ХХI аср. Ҳали унинг бошланганига кўп йил бўлгани йўқ. Бошқачароқ айтсак, янги аср эндигина бир ўспириннинг тенгдоши бўлди. Бироқ мана шу қисқа вақт давомида бу кўҳна дунё кўплаб иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар, тараққиёт, бўҳронлар ва таназзулга гувоҳ бўлди.


     Глобаллашув жараёни деб ном олган бу катта тегирмондан қандай омон чиқиш мумкин? Атрофимизда тарқатилаётган ахборотлардан тўғри истифода этиш учун нима қилиш керак.


МАҚОЛАНИНГ ТЎЛИҚ ШАКЛИ


 

Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

 


   Барчамиз гувоҳи бўлаётганимиздек, сўнгги йилларда қатор мусулмон мамлакатларида гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, инсонийликка зид ваҳшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар урчиб кетди. Бунга Покистон, Афғонистон, Сурия, Ироқ, Ливия, Яман каби мамлакатларда фаолият юритаётган ақидапараст жангари гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган террорчилик ҳаракатлари мисол бўлади. Жоҳиллик шу даражага бориб етдики, ўзларига “Ислом давлати”, “Толибон (мадраса ўқувчилари)” каби бир қарашда жозибадор, кишининг эътиборини ўзига тортадиган номларни қўйиб олган бу нобакорлар ҳеч бир айби йўқ болалар, аёллар ва қарияларни ҳам аямай қирғин қилмоқдалар.Бунга Ироқ ва Сурияда “Ислом давлати” гуруҳи томонидан муттасил равишда амалга оширилаётган оммавий қатллар, Афғонистон ва Покистондаги толибон жангарилари томонидан томонидан мактаб, мадраса ва масжидларнинг портлатилиши яққол мисол бўлади. 2014 йилнинг декабрь ойида Пешовар шаҳридаги мактабда толиблар томонидан 130 тадан зиёд ўқувчининг беаёв ўлдирилишига қандай баҳона, қандай асос келтириш мумкин?


Мақоланинг давоми

"Гиёҳвандлик - аср вабоси" мавзуида ўтказилган тадбир

Блог им. dinshunoslik

  2014 йил 5 июнда Қашқадарё вилояти Китоб тумани Хожа Бухорий номли ислом ўрта махсус билим юртида  «Соғлом бола йили» Давлат дастури ижроси ҳамда 26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан   «Гиёҳвандлик — аср вабоси» мавзуида тадбир бўлиб ўтди.